COVAX дастури доирасида мамлакатимизга илк бор CОVID-19нинг "омикрон" штамми B.A.4 va B.A.5 субвариантларига қарши 875 520 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди.
Ушбу препаратлар ҳозир аҳоли ўртасида доминант штаммга айланган янги версияларнинг олдини олишда қўлланилиб, тайёр эритилган эмлаш воситаси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни кунгача мамлакатимизда жами 75 670 234 доза вакцинадан фойдаланилди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассислар хулосасига кўра, коронавируснинг олдини олиш, инфекция кенг тарқалишига қарши курашиш ва касаллик асоратларини бартараф этишда аҳолини тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмлаш энг самарали чорадир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.