Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳамда тизимда давлат харидларини амалга оширишдаги сусткашлиги учун “O‘zmedimpeks” давлат унитар корхонаси директори Д.Каттаходжаев ва вазирликнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ҳамда мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходими эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Соғлиқни саклаш вазирлиги
Матбуот хизмати.