Янгиликлар

181
Распечатать
10 Мар 2023

ССВ: Шошилинч тиббий ёрдам маркази филиали замонавий тиббий мажмуага эга бўлди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида 135 ўринли янги терапия мажмуаси иш бошлади.

Таҳлилларга кўра, муассасага кунига ўртача 250-300 бемор мурожаат қилади. Улардан 100-150 нафари госпитализация қилиниб, 25-30 нафарида жарроҳлик операциялари бажарилади.

Янги терапия мажмуасини қуриб, ишга тушириш учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 10 миллиард сўмига тиббий жиҳозлар харид қилинди.

Ҳозир мажмуага 1 ва 2-шошилинч терапия, педиатрия, болалар реанимацияси, комбустиология, токсикология, кардиореанимация бўлимлари жойлаштирилмоқда.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

181
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech