Янгиликлар

698
Распечатать
05 Янв 2021

ССВ: ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ЮРИТИЛАДИГАН 408 ТА ТИББИЙ ҲУЖЖАТ ШАКЛЛАРИ 252 ТАГАЧА ҚИСҚАРТИРИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларини такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, тиббий ҳисоб ҳужжатларини юритишнинг янги тартиблари тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу буйруғи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди. Мазкур буйруқ тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб юритилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий тиббиёт ходимларига онлайн видеосеминарлар орқали ҳам етказилмоқда.

Мазкур буйруқ билан шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходимлари (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лар томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилди.

Тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Масалан, қабул қилинган ва рад этилган ҳомиладорлар, туққан аёлларни ҳисобга олиш журналининг муассасада юритиладиган бошқа журналларда такрорланадиган қисми олиб ташланди. Бу эса, ўз навбатида қабул бўлими ходимлари ишини енгиллаштириб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Бирламчи тиббиёт тизими, шунингдек, қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжат шаклларининг ярмидан кўпи қисқартилиб, эндиликда мазкур муассаса ходимлари томонидан 25 турдаги тиббий ҳужжат шакллари юритилмоқда.

Даволаш-профилактика муассасалари 4 даражага бўлинади. Яъни, 1 даражали муассасаларга оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликликалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, 2 даражали муассасаларга вилоят тиббиёт муассасалари, 3 даражали муассасаларга республика тиббиёт муассасалари, 4 даражали муассасага Миллий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази киритилган.

Такомиллаштирилган ҳужжат шакллари шифохона қабул бўлими журналлари, шифохона бўлимлари, амбулатор-поликлиника муассасалари, лабораториялар, муассасалар зарарсизлантириш бўлимлари, ташкилий-услубий бўлим хоналари, тез тиббий ёрдам ва санитария авиацияси муассасалари, шунингдек, патологоанотомия, суд-тиббий экспертиза, скрининг, ОИСТга қарши кураш марказлари, қон билан ишлаш муассасаларида, бундан ташқари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларида юритиладиган бланк, карта ва журналлардан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

698
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech