Янгиликлар

116
Распечатать
24 Май 2023

ССВ: Тиббиётда хусусий сектор имкониятларидан унумли фойдаланилади

Тиббиётда хусусий секторнинг ривожланиши бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли камайишига олиб келади.

Юртимизда тиббиётнинг қатор йўналишларида тадбиркорлар билан биргаликда кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан:

———————
 Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Шеробод, Ангор, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида тиббий лаборатория хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилди.

 Ушбу тажрибани 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ҳам оммалаштириш бўйича 10 дан ортиқ хорижий тадбиркорлар билан мулоқот олиб борилмоқда.

———————
 Тадбиркорларга вилоят ва туман шифохоналарида эҳтиёж юқори бўлган МРТ ва МСКТ каби замонавий тиббий ускуналарни муассасанинг ўзига ўрнатиб, шу ерда хизмат кўрсатиш таклиф этилади.

———————
 Онкология маркази ва унинг ҳудудий филиалларида беморларга тезкор ҳамда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий асбоб-ускуналарга доим эҳтиёж юқори. Ушбу йўналишда ҳам хусусий секторга ижара шартномаси асосида “рентген-радиология марказлари”ни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланган.

 Бундай марказлар ташкил этилса, уларнинг хизматлари кафолатланган хизматлар доирасида давлат томонидан сотиб олинади.

———————
 Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида 1000-1500 ўринли кўп тармоқли шифохоналарни барпо этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

116
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech