Янгиликлар

66
Распечатать
20 Янв 2021

ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БЕМОРЛАРНИНГ ОРДЕР АСОСИДА ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ АФЗАЛЛИКЛАРГА ЭГА?

(Давоми...)

Бугунги кунда янги тартиб асосида бемор бевосита оила шифокори томонидан бериладиган йўлланма (ордер) асосида ҳеч қандай тўловсиз ва навбатсиз режали равишда даволаниш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Шу орқали Тошкент шаҳри аҳолисининг имтиёзсиз аҳоли қатламини режали стационар шароитда даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирлари белгилаш мақсадида, клиник шифохоналарда 29 та йўналиш бўйича 1 140 та ўрин-жой ташкиллаштирилди (ихтисослаштирилган хирургия йўналиши 443, терапия 245, эндокринология 125, кардиология 130, неврология 113, ревматология 42, аллергология 20 , пульмонология 25 ва офтальмология 95 ўрин жой ва бошқалар). Шу тариқа имтиёзга эга бўлмаган аҳолига стационар шароитида даволаниш учун ордер олиш мумкин бўлган муассасалар сони пойтахтимизда 11 тадан 75 та тиббий муассасаларга оширилди.

Бугунги кунда ўтказилаётган хатлов якуни билан режали равишда стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлган беморларнинг касаллик йўналиши бўйича қўшимча бўлимларни ташкиллаштириш режалаштирилган.

Ордер бор, ўрин бор, сифат-чи?

Бу лойиҳа, ўз навбатида, тиббий хизмат сифатини ва шифокорлар малакасини ҳам янада юксалтиришни талаб қилади. Шунинг учун, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг юридик мақомга эга бўлмаган 11 та филиалини очиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Ҳозирда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида янги 20 ўринли нейроонкология, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 20 ўринли катталар учун гематология, шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасида эса 20 ўринлик болалар учун гематология бўлими ташкил этилди.

 

Тошкент шаҳрида яшовчи беморларга малакали кардиологик, терапевтик, эндокринологик, травматологик, офтальмологик, нейрохирургик, урологик, неврологик, хирургик ва гемодиализ йўналишлари бўйича малакали тиббий хизматларни ташкиллаштириш ва юқори технологик амалиётларни ўтказиш ишларини самарали таъминлаш имконияти яратилди.

Хулоса қилиб айтганда, Тошкент шаҳри аҳолисига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий имконияти чекланган беморларни вақтида даволаш мақсадида киритилаётган бундай ўзгаришлар пойтахтимизнинг тиббий ландшафтини яхшилашга ва аҳолининг саломатлик кўрсаткичларнини юксалтиришга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

66
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech