Янгиликлар

114
Распечатать
17 Июл 2021

ССВ: УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАҚАТ ОЧИҚ МАЙДОНЛАРДА ИШЛАШИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

114
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech