Янгиликлар

72
Распечатать
11 Июн 2021

ССВ: Вазирлик тизимида пандемия даврида 10 млнга яқин ПЗР тест ўтказилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалари” мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидланишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мавсум бошидан бошлаб бугунги кунга қадар 9 553 247 та ПЗР-тест синовлари ўтказилди. ПЗР-тест таҳлили (18 соат ичида) натижаси мусбат чиққан тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда даволаш ишлари ташкил этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

72
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech