Янгиликлар

143
Распечатать
18 Окт 2021

ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

Мамлакатимизга жорий йилнинг октябрь ойида COVAX дастури доирасида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 800 минг доза ва Sinovac вакцинасидан 1,7 млн. доза олиб келиш кўзда тутилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизнинг ўзида 15,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ҳамда 633 минг дозадан ортиқ икки компонентли “Sputnik V” вакциналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 18,9 миллион дозадан ортиқ вакцина келгусида эмлаш жараёнларида қўллаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказилади.

Ҳозир юртимизда эмлаш бошланганидан бери 28 687 988 доза вакцина келтирилган бўлиб, йил охиригача бу кўрсаткич 47 миллион дозадан ошиши режалаштирилган.

Ушбу миқдор билан Ўзбекистон аҳолисининг 17,4 миллион нафарини тўлиқ эмлаш мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

143
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech