Янгиликлар

56
Распечатать
13 Окт 2021

ССВ: ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган иккинчи партияси фойдаланиш учун топширилди

Куни кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан аввал ушбу корхонада тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.

Энди эса корхона томонидан ZF-UZ-VAC2001 нинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca,

23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

720 500 дозаси "Sputnik V",

3 000 060 дозаси Moderna,

1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,

200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 22 956 058 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 328 121 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

56
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech