Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ёриқулов Аброр Абдимуминович Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
1981 йилда туғилган А.Ёриқулов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган.
Фаолиятини Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида врач-хирург сифатида бошлаган. Кейинчалик Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар у Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдами ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.