Янгиликлар

165
Распечатать
11 Май 2021

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тошпўлатов Фаррух Бахтиёрович Тошкент тиббиёт академияси молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

У Тошкент молия институтини тамомлаб, Тошкент тиббиёт академияси Ҳисоб бўлимининг 1-даражали ҳисобчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология марказида Молия бўлими бошлиғи (бош бухгалтер) лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби тингловчиси бўлган. Ҳозирда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг мустақил изланувчиси ҳисобланади.

Фаррух Тошпўлатов тайинловдан аввал Тошкент тиббиёт академиясининг Режа-молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

165
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech