Янгиликлар

23
Распечатать
11 Июн 2021

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Аслонов Илхом Нуруллоевич вазирликнинг Даволаш-профлактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди И. Аслонов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг тез ёрдам ва фавқулотда вазиятлар бўйича директор муовини, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокор ўринбосари, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси Ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

23
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech