Янгиликлар

70
Распечатать
11 Июн 2021

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Юсупов Бекзод Шухратович вазирликнинг Даволаш-профлактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси этиб тайинланди.

Б. Юсупов 2015 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Академик В. Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жаррохлик кафедраси клиник ординатори, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Зангиота ТТБ тез-тиббий ёрдам бўлими шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 1-жаррохлик бўлими врач жаррохи, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси “Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш” бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

70
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech