Янгиликлар

73
Распечатать
29 Июн 2022

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Асатуллаев Жахонгир Рахматович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ж. Асатуллаев Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини 2006 йил Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси шошилинч жарроҳлик қабул бўлимида жарроҳ-шифокор сифатида бошлаган.

Кейинчалик Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

У 2021 йилдан то бугунга қадар Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

73
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech