Янгиликлар

313
Распечатать
31 Май 2021

Тез тиббий ёрдам хизмати Россия, Франция, Туркия ва Грузия тажрибалари асосида такомиллаштирилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Узмединфо” маркази ва Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида Тез тиббий ёрдам хизмати Call-марказининг фаолияти бўйича ҳужжатлар, жумладан, Фаолият регламенти, намунавий таркибий тузилмаси, жиҳозланиш спецификацияси, штат бирликлари таркиби, идоралараро “Ягона диспетчерлик-коммуникацион маркази”ни ташкил қилиш бўйича Техник вазифаси тайёрланди ва ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 25 декабридаги тегишли бўйруғи билан кучга кирди.

Ҳозирда Call-марказини бевосита ташкил қилиш тажрибаси мавжуд ташкилот ва компаниялар билан музокаралар олиб борилди, жумладан, масъул ходимлар Россия, Франция, Туркия ва Грузия Call-марказлари фаолияти билан танишдилар. Ушбу музокаралар ва ўрганишлар натижаларини инобатга олган ҳолда “Тез тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими”ни яратиш учун Техник вазифа ишлаб чиқилди.

Тез тиббий ёрдам бригадаларини замонавий алоқа ускуналар (рация, GPS-навигация) билан жиҳозлаш ҳамда барча ҳудудларда “103” ягона телефон рақамини татбиқ этиш йўналишида “Узэлектроаппарат-Электрощит” АЖ билан ҳамкорликда радиоалоқа воситалари миқдори, стандартлари ва ажратиладиган частоталар белгиланди.

Call-марказлари учун ишлаб чиқилган махсус диспетчерлик дастурларини тадбиқ қилиш бўйича “BePro дастурчилар маркази” билан ҳамкорликда семинар ўтказилди. Тез тиббий ёрдам хизматини чақиришнинг ягона “103” телефон рақамини республиканинг барча ҳудудларида фаолият олиб боришига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

313
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech