Янгиликлар

79
Распечатать
25 Ноя 2022

Тошкент шаҳрида “Генетик касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди

Анжуманда Франция, Сербия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Украина, Россия, Қозоғистон, Беларус каби давлатлардан етакчи генетик олимлар, нейрогенетиклар, неврологлар, педиатрлар маърузалари билан иштирок этди.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда генетик касалликлар 1000 нафар аҳоли сонига нисбатан 3,0-3,5 нафарни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2,5 нафарга тўғри келаётгани бу масаланинг биз учун ҳам нақадар долзарблигини кўрсатади.

Тадбирда юртимизда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлаш механизмларини муҳокама қилиш анжуманнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

79
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech