Янгиликлар

72
Распечатать
16 Апр 2021

ҲУДУДЛАРДА ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ БЎЙИЧА 50 МИНГ НАФАРЛИК КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

15 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 756 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 335 610 нафарга етди.

15 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (5 004 нафар),
Самарқанд вилояти (4 596 нафар),
Қашқадарё вилояти (4 148 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Андижон вилоятида 39 424 нафар, Наманган вилоятида 38 450 нафарни ташкил қилмоқда.
Фарғона вилоятида жами эмланганлар сони 50 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

72
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech