Янгиликлар

130
Распечатать
16 Апр 2021

Дунёда COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолатлари ошиб бормоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 137 миллион 866 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 965 мингдан зиёд киши вафот этган (15.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:32 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 805 444 янги ҳолати аниқланди, 13 036 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 138 миллион 858 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 985 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,029 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,074 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,599 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,069 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,675 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 78 134, Ҳиндистонда 200 739, Бразилияда 82 186, Францияда 43 354, Россияда эса 8 944 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 14 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 734 миллион 122 мингга яқин доза вакцина қўлланилган.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

130
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech