Янгиликлар

32
Распечатать
24 Фев 2021

Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати сўнгги кунларга нисбатан анча паст бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 111 миллион 419 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 470 мингдан зиёд киши вафот этган (23.02.2021 йил Европа вақти билан соат 14:48 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 280 853 янги ҳолати аниқланди, 6 884 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:29 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 112 миллион 108 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 485 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,828 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,016 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,168 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,189 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,126 миллиондан ортиқ).


ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 55 323, Ҳиндистонда 10 584, Бразилияда 29 026, Россияда 11 823, Буюк Британияда эса 10 641 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

32
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech