Янгиликлар

149
Распечатать
20 Янв 2021

Кеча дунёда COVID-19 касаллиги қайд этилиши ва ундан ўлим кўрсаткичлари нисбатан паст бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 94 миллион 124 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 034 мингдан зиёд киши вафот этган (20.01.2021 йил Европа вақти билан соат 18:44 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 312 202 янги ҳолати аниқланди, 8 316 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (20.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 96 миллион 158 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 056 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,556 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,581 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,488 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,612 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,433 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

149
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech