Янгиликлар

57
Распечатать
20 Янв 2021

Замонавий рақамли рентген ускунаси аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқда

Ўтган 2020 йилнинг октябр ойида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қошида пульмонология провизор маркази очилиши муносабати билан бўлимга замонавий рақамли рентгенофлюроскопик DRF-4 диагностик аппарати ўрнатилганди.

Ушбу замонавий қурилма айни пайтда вилоят аҳолисига беминнат хизмат кўрсатмоқда. Бу ускуна пандемия даврида “COVID-19” кассалиги асоратларини, хусусан, пневмония ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш ва ташҳислашда катта ёрдам бермоқда.

Диагностика ускунаси рентген кўрсатмаларини негатив, позитив услубда ва видеога олиш имкониятига эга. Шунингдек, контраст модда юборилганда дақиқаларни ўзи ҳисоблайди, тасвирларни бир-бири билан таққослай олади. Бу ускунада беморни 90 дан 180 градусгача бўлган радиусда рентгенга олиш имконияти бор. Бу эса шифокорларга айрим касалликларга ташҳис қўйишга катта қулайлик яратади.

Рентген аппарати беморнинг катта ёки кичик ёшда, тўлишган ёки озғинлигига қараб ҳам рентген нурини танлаб узатиш хусусиятига эга. Бошқарув пультида замонавий мультифарматли, икки камерали термографик принтери ёрдамида рентгенни плёнкага тушириб, плёнкани икки хил ўлчамдаги негатаскоп орқали кўриш имконини яратиб беради.

Ушбу қурилма махсус хонага ўрнатилган бўлиб, бошқарув пулти хонаси орқали беморнинг ҳолатини кўриш учун замонавий янги кузатув камераси ва видеомонитор билан таъминланди. Шунингдек хонага симсиз, 4G тезликда ишлайдиган WF қурилмаси ўрнатилиб, интернет тармоғига уланди.

Мазкур рақамли рентген ускунасида замонавий билимларга эга бўлган ёш ва салоҳиятли мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати.

57
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech