Янгиликлар

21
Распечатать
23 Фев 2021

Ўзбекистон вакцинация ва иммунизация жараёнлари бўйича қайси ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келади?

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация тадбирлари кеча ёки бугун бошланган эмас. Бу борада мамлакатамизда бир неча йиллик тажриба шаклланган. Бу жараёнлар эмлаш ва иммунизация бўйича халқаро тузилма — ГАВИнинг махсус лойиҳалари доирасида, шунингдек, ЮНИСЕФ ва ЖССТ ташкилотлари кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Шу тариқа 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган муддатда 17,2 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.

Ушбу маблағлар юртимизда вакциналарни сифатли сақлаш учун зарур бўладиган совуқлик занжири тизимини яратиш, уни мустаҳкамлаш, модернизация қилиш, ходимлар салоҳиятини ошириш, бошқарувни яхшилаш ва иммунизация тизимида вакциналар логистикасини йўлга қўйиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш устидан ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилиш орқали сифат, миқдор, қолдиқ ва эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси устидан мониторинг олиб бориш мақсадларига қаратилган.

ЮНИСЕФ болалар жамғармаси томонидан ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

21
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech