Янгиликлар

73
Распечатать
11 Июн 2021

Жами 5 милиион 400 минг доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда таъкидланишича, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар доирасида аҳолини оммавий коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг бугунги кунигача юртимизга жами 5 400 000 доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинди ва тақсимот орқали ҳудудларга тарқатилди.

Жорий йилнинг 10 июнь ҳолатига жами 2 529 608 доза коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш тадбирлари ўтказилди, шундан 646 116 дозаси AstraZeneca вакцинаси билан, 1 766 811 дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ва 116681 дозаси “СПУТНИК-V” вакцинаси билан аҳоли эмланди.

Анжуманда Ўзбекистон ва дунёда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, аҳолини оммавий эмлашнинг самарадорлиги, касалликнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар бўйича маълумотлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

73
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech