Янгиликлар

61
Распечатать
25 Янв 2023

ЖССТ: Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди.

“Қарийб икки ойдирки, COVID-19 оқибатида ҳафталик ўлим кўрсаткичлари муттасил ўсмоқда, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бу даврда касаллик Ер юзи бўйича 170 минг нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу фақат бизга маълум рақамлар. Реал статистика эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин”.

Унинг қайд этишича, ушбу ҳафта CОVID-19 бўйича фавқулодда қўмитанинг мажлисида коронавирус пандемиясини бекор қилиш ёки узайтириш масаласи муҳокама қилинади.

"Ҳозирги вазият бундан уч йил аввалги эпидемиологик ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлса-да, аммо жамоавий иммунитет ҳали етарли даражада эмас, — дейди Т. Гебрейесус. — Кўп аҳоли қатлами ҳануз бустер доза билан эмланмаган. Бу эса хавотирланишимиз учун асосли далилдир".

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

61
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech