Бухоро вилояти, Бухоро шахри Навоий кўчаси 1 уйда жойлашган Бухоро давлат тиббиёт институтининг бош маъмурий биноси худудида 300 ўринли талабалар турар жойи биносини ташкил этиш бўйича хусусий ташаббускорларга узоқ муддатда давлат хусусий шерикчилиги асосида берилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ва хорижий компаниялардан мазкур 1 та 300 ўринли ТТЖ биносини қуриш, давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш, хамда инвестициялар киритиш шарти билан ТТЖ фаолиятни ташкил этиш юзасидан таклифларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этишларини сўрайди.
Давлат объектларининг қисқача тавсифи: Мазкур 300 ўринли объект янгидан қуриладиган бўлиб, ташаббускор инвестор уларни жиҳозлаш, молиялаштириш ва узоқ муддат давомида талабаларга ётоқхона хизматлар йўналишида фаолият кўрсатишни ташкил этиши кўзда тутилади. Мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўлиқ ташаббускор инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудуд: Бухоро вилояти, Бухоро шахри Навоий кўчаси 1 уйда жойлашган Бухоро давлат тиббиёт институтининг бош маъмурий биноси худуди.
Бухоро шахар Навоий кўчаси 1- уйда жойлашган эски гараж биноси ўрнида давлат хусусий шерикчилиги асосида 15 та ишчи ўрин яратиб 300 ўринли ТТЖ биноси қурилади.
Давлат объектлари тўғрисидаги техник маълумотлар ва фотосуратлар илова қилинади.
Қизиқувчи компаниялар томонидан ушбу объектларни бориб кўриш мақсадида, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14-00 дан 17-00 га қадар очиқ эшиклар куни деб эълон қилинади.
Барча қизиқтирган саволлар юзасидан вазирликнинг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Компаниялар томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари тавсифи билан 2022 йил 5 март кунига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
Электрон адрес: info@minzdrav.uz
Телефон: (71) 241-86-13