Объектлар

600
Распечатать
23 Янв 2021

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 2 та йирик объектлар негизида тиббий фаолиятни ташкил этиш бўйича хусусий ташаббускорлардан таклифларини тақдим этиш юзасидан эълон

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 2 та йирик объектлар негизида тиббий фаолиятни ташкил этиш бўйича хусусий ташаббускорлардан таклифларини тақдим этиш юзасидан эълон

 

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли янгидан қурилган ва ҳозирда фойдаланилмаётган Перинатал маркази ҳамда Она ва бола тиббиёт марказларини инвесторларга узоқ муддатга бериш режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ва хорижий компаниялардан мазкур 2 та йирик объектлар ўрнида давлат-хусусий шериклик, ишончли бошқарув, ижарага олиш, сотиб олиш шаклларидан бири асосида инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар киритиш шарти билан тиббий фаолиятни ташкил этиш юзасидан таклифларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этишларини сўрайди.

Давлат объектларининг қисқача тавсифи: Мазкур 2 та объектлар янгидан қурилган бўлиб, инвестор уларни жиҳозлаш, молиялаштириш ва узоқ муддат давомида тиббий хизматлар йўналишида фаолият кўрсатишни ташкил этиши кўзда тутилади. Мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўлиқ инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудуд: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган қуйидаги
2 та йирик объектлар:

  1. Перинатал маркази;
  2. Она ва бола тиббиёт марказлари.

Давлат объектлари тўғрисидаги техник маълумотлар ва фотосуратлар илова қилинади.

Қизиқувчи компаниялар томонидан ушбу объектларни бориб кўриш мақсадида, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14-00 дан 17-00 га қадар очиқ эшиклар куни деб эълон қилинади.


Барча қизиқтирган саволлар юзасидан вазирликнинг Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Компаниялар томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг батафсил тавсифи билан 2021 йил 11 март кунига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:


Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги


Почта манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй


Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz


Телефон рақами: (+71) 239-46-43

600
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech