Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги умумий қуввати йилига 90 000 радиотерапия фракциясидан кам бўлмаган тўртта амбулатор радиотерапия марказларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича Давлат Хусусий Шериклик (ДХШ) лойиҳасини (“Лойиҳа”) амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа концепцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 январдаги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўмагида хусусий шерикни аниқлаш бўйича шаффоф тендер ташкил этиш ва Лойиҳани тизимлаштириш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясини (ХМК) етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этди. Rebel Group (Нидерландия), Pinsent Masons (Буюк Британия) ва Kosta Legal (Ўзбекистон) компаниялари ушбу Лойиҳа бўйича ихтисослашган маслаҳатчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хат орқали нур билан даволаш тажрибасига эга бўлган барча манфаатдор томонларни 2022 йил 18 феврал жума куни охирига қадар қуйида кўрсатилган алоқа маълумотларидан фойдаланган ҳолда дастлабки ва мажбурий бўлмаган аризани топширишга таклиф этади.
Тендер Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич бўйича ташкилотлар олдиндан саралаш учун ариза топширишлари керак. Расмий дастлабки саралаш жараёни 2022 йилнинг март ойида бошланиши кутилмоқда. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган ташкилотлар техник ва молиявий таклифларини тақдим этадилар. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тендер якунлари бўйича Тендер комиссияси ғолиб деб аниқлаган ташкилот билан ДХШ бўйича узоқ муддатли шартнома имзолайди (минимал муддат – 12 йил).
Ташкилотингизнинг лойиҳага потенциал қизиқиши ҳақида хабар бериш ва қўшимча маълумот олиш учун қуйида кўрсатилган электрон почта манзилларига 2022 йил 18 февралга қадар сўров юборишингизни сўраймиз. Манфаатдор тарафлар ихтиёрий равишда ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ташкилотлари ҳақида тақдимот ёки қисқача маълумот тақдим этишлари мумкин.
Тендер ўтказиш вақтида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг +998 71 2324540 ишонч рақамига хабар қилишингизни сўраймиз.
ХМК – Битимлар бўйича етакчи маслаҳатчи +7 701 220 82 99 + 998 78 120 24 11 + 998 93 502 20 25 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Э-почта манзили: info@ssv.uz Телефон: (+71) 239-46-43 |