377
Распечатать
15 Дек 2020

65 ёшдан юқори аҳоли орасида тор соҳа мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида 65 ёшдан юқори аҳоли орасида коронавирус тарқалишини олдини олиш, кексаларда, шу жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларда сурункали, яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш ҳамда ва уларни ўз вақтида соғломлаштириш мақсадида:

2020 йил октябр ойида 1600810 нафар 65 ёшдан ошган аҳоли (кексалар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар)нинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, хавф гуруҳи бўлган сурункали касалликлар: қон-томир, қандли диабет, онкологик ҳамда ўпканинг сурункали обструктив касалликларининг олдини олиш учун тор соҳа мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Жорий йилнинг октябр ойида 1443327 нафари (90,2 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида уларнинг 1054554  нафари яъни 71,1 фоизида турли хилдаги сурункали касалликлар аниқланган. Жумладан, 37,0 фоизида (390306 нафари) гипертония, 7,1 фоизида (75151 нафари) қандли диабет, 5,5 фоизида (58324 нафари) семизлик, 5,6 фоизида (58882 нафари) сурункали ўпка касалликлари, 1,4 фоизида (14408 нафари) онкологик ва 43,4 фоизида   (457473 нафари) бошқа касалликлар аниқланиб, тегишли даво муолажалари тавсия қилинган ва диспансер назоратига олинганлиги маълум қилинади.

 

Манба: Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси

377
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech