Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Тошкент Халқаро Вестминстер университетида (50 та) давлат гранти асосида соғлиқни сақлаш тизимини бошқарувчи кадрлар (менежер ва администраторлар)ни тайёрлаш учун «Жамоат Саломатлиги фанлари магистри» йўналиши бўйича таълим олиш учун танлов эълон қилади.
Таълим олиш ва грант учун танловда иштирок этиш учун аризалар Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг Қабул Бўлими орқали 1 октябрдан 10 ноябргача қуйидаги ҳавола орқали қабул қилинади: https://www.wiut.uz/public-health
Абитуриентлар магистратурада ўқиш учун танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, энг юқори натижа кўрсатган 50 нафар абитуриент ҳужжатлари Соғлиқни Сақлаш вазирлиги иштирокидаги комиссияга юборилади.
Магистратурага кириш учун минимал талаблар:
- Электрон ҳужжат топшириш;
- Бакалавр даражаси (2:2 ёки эквивалент диплом);
- Абитуриентлар ўқув йили бошланишига қадар 12 ой тўлиқ иш стажига эга бўлишлари ва иш жойи ва стажни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тақдим этишлари керак. Тиббиёт ёки табиий фанлар йўналиши битирувчилари 12 ой стажга эга бўлмасдан ҳужжат топширишлари мумкин.
- Инглиз тили бўйича талаблар: IELTS 6.5 (writing 6.0) натижаси ёки Вестминстер Университети эътиборга оладиган бошқа халқаро инглиз тили даражаси сертификати. Агар абитуриент бакалавр даражасини тўлиқ инглиз тилида тугаллаган бўлса, сертификат талаб этилмайди.
- Курс бошлангунига қадар ариза топширувчиларнинг ёши 22 ва ундан юқори бўлиши шарт.
- Интервью: минимал кириш талабларини бажарган абитуриентлар расмий интервьюга таклиф қилинади. Суҳбат ўтказишдан мақсад номзоднинг курсни ўташ ва тугатиш учун мувофиқлигини аниқлашдир. Комиссия ҳар қандай эквивалент ёки ностандарт қабул шартларини ҳам кўриб чиқади.
Магистратура курси ҳақида қисқача маълумот:
- 9 та модуль, 180 кредит (Буюк Британия);
- Вестминтер Университети дипломи, Лондон, Буюк Британия;
- Дарслар инглиз тилида ўтказилади;
- Машғулотлар 2023 йил, 5 январдан бошланади.
- 2 йил (4 семестр) давомида бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имконияти.
- Дарслар хафтада 2 маротаба 18.30 бўлиб ўтади
Тошкент Халқаро Вестминстер университети:
батафсил маълумот учун: (+998 71) 238 74 00, (+998 71) 238 74 44
Е-mail: admission@wiut.uz