1156
Распечатать
16 Апр 2021

Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

          ўзининг репродуктив саломатлиги, бепуштликни даволаш услублари ва контрацепция тўғрисида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;

          репродуктив саломатликни сақлаш соҳасидаги хизматлардан фойдаланишни таъминлаш;

          репродуктив саломатлик масалалари юзасидан махфийликка риоя этилган ҳолда тиббий маслаҳатлар ва хизматлар олиш.

          Аёл бепуштликдан даволаниш, репродуктив саломатлигини ҳомиладор бўлгунига қадар, ҳомиладорлик даврида, туғиш ва туғишдан кейинги даврда даволашнинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда сақлаш ҳамда давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга.

          Ҳомиладорлик давридаги тиббий аралашув эр ва хотиннинг ёзма розилиги билан, эр бўлмаган тақдирда аёлнинг ўз розилиги ёки ота-онасининг розилиги ёхуд у вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан амалга оширилади.

          Тиббий аралашувни рад этиш факти эҳтимолдаги оқибатлар кўрсатилган ҳолда тиббий ҳужжатларда қайд этилади ва ҳомиладор аёл томонидан, бунинг имкони бўлмаган тақдирда унинг эри ёки қариндошлари томонидан ёзма тарзда, тиббий аралашувни рад этиш ҳақида ёзма жавоб олишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса, шифокорлар консилиумининг хулосаси билан тасдиқланади.

          Аёл ҳомиладорликка, уни сунъий равишда тўхтатишга ва контрацепцияга мажбур қилиниши мумкин эмас.

1156
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech