616
Распечатать
06 Дек 2021

Кекса ёшдаги ахоли уртасида кенг таркалган касалликлар ва уларни бартараф этиш чора тадбирлари

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра 45-59 ёш ўрта ёш, 60-74 кекса ёш, 75-89 ёш қариялар, 90-ёш- узоқ умр кўрувчилар деб ҳисобланади.

Республика бўйича 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра 65 ёшдан ошганлар   1 517 034 (шундан эркаклар-665 086, аёллар-851 948) нафарни ёки умумий аҳолининг  4,4 фоизни ташкил этади (умумий аҳоли сони -34 558 991).

Статистик маълумотларга кўра 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида ўртача умр кўриш давомийлиги 73,4 (эркаклар-71,2, аёллар-75,5) ёшни ташкил қилади.

    Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикасида 65 ёшли  кекса аҳоли орасида бирламчи касалланиш кўрсаткичи (100 000 ахолига нисбатан) 2020 йилда 39275,2 та ташкил этиб, 2019 йилга қараганда 3347 тага камайган (2019й.-39609,9). Жумладан, қон айланиш тизими, овқат ҳазм қилиш, кўз касалликлари 1,1 мартага, қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари ҳамда иммун тизими бузилиши билан боғлиқ касалликлар эса 1,2 мартага камайган. Аммо шу билан бир қаторда республика бўйича коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли нафас олиш тизими аъзолари касалликлари 1,3 мартага кўпайганлигини кўрсатиб ўтиш жоиз (2019 й.- 7832,3, 2020 й.- 9814,8).

Бу борада касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш бўйича  тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 6110-сон Фармонига асосан нафақат кексалар, балки аҳолининг барча қатламининг саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга (таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳи ва бошқалар) бўлиниб, тиббий кўриклардан ўтказилди ва саломатлиги бўйича даврий кузатувга олинди. Шу билан бир қаторда мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олиниб, уйига борган ҳолда уларга тиббий хизмат кўрсатилиб, индивидуал патронаж амалга оширилди.

Шунингдек, ҳар бир хонадонга кириб бориш орқали ҳолатни ўрганиш, касалликларни эрта аниқлаш учун профилактик тадбирларини олиб бориш хонадонбай ишларни ташкил этиш мақсадида умумий амалиёт шифокори мутахассислиги оилавий шифокор этиб қайта номланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6195-сон Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 5-25 апрел кунлари  “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида яшовчи 8870 нафар қария, кексалар ва  ногиронлиги бўлган шахслар малакали тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида бемор деб топилганларнинг 2724 нафари амбулатор шароитида, 152 нафари вилоят, туман ва республика муассасаларида стационар шароитида ҳамда 112 нафари ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт тиббиёт марказларида соғломлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги “Кексалар ҳафталиги”ги  тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сон  йиғилиш баёнига мувофиқ  жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” доирасида 910 минг нафардан зиёд кексалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлиқ ҳолати бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

        

ДПЁТББ бошлиғи                                                       У.Р.Рискиев

 

616
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech