Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиладиган
тиббий ёрдам ҳажмларининг 2022 йил учун
РЎЙХАТИ
- Кафолатланган пакет доирасида “103” тез тиббий ёрдам хизматида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми
|
Тиббий хизматлар кўлами |
Тиббий хизматлар ҳажми |
«103» диспетчери томонидан чақирувни қабул қилиш, тез тиббий ёрдам бригадасига йўналтириш |
Тез тиббий ёрдам бригадасини манзил бўйича етиб бориши |
|
Тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан беморни кўрикдан ўтказиш |
|
Зарур муолажаларни бажариш (таблеткалар бериш, тери ости, мушак ичи, вена ичига инъекциялар юбориш (кўрсатмаларга асосан)) |
|
Ошқозонга зонд қўйиш (кўрсатмаларга асосан) |
|
Сийдик пуфагини катетеризацияси (кўрсатмаларга асосан) |
|
Нафас йўларини ўтувчанлигини тиклаш (кўрсатмаларга асосан) |
|
Иммобилизация (кўрсатмаларга асосан) |
|
Электрокардиография (кўрсатмаларга асосан) |
|
Дефибриляция (кўрсатмаларга асосан) |
|
Ўпканинг сунъий вентиляцияси (кўрсатмаларга асосан) |
|
Транспорт хизматлари |
Беморни шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиладиган шифохонага олиб бориш, лекин шифохонада кутиш, уйига қайта олиб бориш бундан мустасно. |
- Кафолатланган пакет доирасида шошилинч тиббий ёрдам хизматида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми
|
Тиббий хизматлар кўлами |
Тиббий хизматлар ҳажми |
Шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатиш учун диагностика муолажарини ўтказиш (клиник ва биохимия лаборатор текширувлар, инструментал текширувлар) |
амбулатор равишда тиббий ёрдам кўрсатиш ва беморга тегишли тавсиялар билан яшаш жойига бирламчи тиббий–санитария муассасаси (шунингдек, травматологик пунктлар)га кузатув учун йўналтириш (масалан, енгил даражадаги шикастланиш, неврозлар, гипертония кризлардан ҳалос қилиш, хирургик ҳолатларни истисно қилиш ва б.)* |
|
Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда беморни стационарга ётқизиш ва шифо-ўрин билан таъминлаш |
|
Стационарга ётқизилган даврда беморни дори дармон ва тиббий сарфлов воситалари билан таъминлаш |
|
Кўрсатмаларга асосан юқори технологияли муолажаларни ва оператив амалиётларни бажариш |
|
Стационарга ётқизилган даврда беморни даволовчи парҳез тамолар билан таъминлаш |
- Кафолатланган пакет доирасида оилавий шифокор пунктларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми
Тиббий хизмат турлари |
Тиббий хизматлар кўлами |
Қабул ва консультациялар |
Муассасада оилавий шифокор кўриги |
Тиббий кўрсатмага кўра (уйида ётиб қолган) беморларга уйда кўрикларни амалга ошириш |
|
Профилактик тадбирлар |
Репродуктив саломатлик бўйича маслаҳат бериш ва контрацепция воситаларини тавсия этиш |
Ҳомиладор аёллар антенатал кўриклари ва патронажи |
|
Туғруқдан кейинги патронаж |
|
Чақалоқлар ва болалар патронажи |
|
Профилактик эмлашлар ва миллий тақвимига кўра болалар ўртасида эмлаш тадбирларини ўтказиш |
|
Саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб аҳолини профилактик кўрикдан (профилактик кўрик ва скрининг текширувлари, диспансер кузатуви, мақсадли патронаж) ўтказиш |
|
Соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тасвия ва маслаҳатлар бериш |
|
Умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ходимларини дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш |
|
Клиник лаборатор-диагностик текширувлар
|
• Қоннинг умумий таҳлили (гемоглобин, ва эритроцитлар миқдори, эритроцитлар чўкиш тезлиги); • Қонда АЛТ, глюкоза, умумий билирубин, холестерин миқдорини аниқлаш; • Умумий сийдик таҳлили; • Нажаснинг умумий таҳлили; •. Қин суртмаси микроскопияси; • РW га қон олиш; • ОИВ га қон олиш. |
Инструментал-диагностик текширувлар |
• Антропометрия (бўй ва вазнни аниқлаш, бош, кўкрак, бел айланасини ўлчаш); • Термометрия (тана ҳароратини ўлчаш); • Аускультация; • Тонометрия (артериал қон босимини ўлчаш); • Электрокардиография; • Пульсоксиметрия; • Отоскопия; • Риноскопия; • Офтальмоскопия; • Кўриш қобилиятини ўлчаш (Снеллин жадвали). |
Даволаш |
• Хаётга хавф соладиган ҳолатларда тиббий ёрдам (жумладан, дори воситалари***); • Иммобилизация (қотирувчи боғламлар, шина қўйиш); • Вена ичига, мушак орасига, тери остига ва тери орасига инъекция қилиш; • Физиотерапевтик муолажаларни амалга ошириш**; •.Стоматологик ёрдам кўрсатиш** (оғриқсизлантириш, пломба қўйиш, тиш экстракцияси ва абсцессни очиш). |
*Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар ва клиник баённомаларга мувофиқ амбулатор диагностика муолажалари ўтказилади;
** муассасада тегишли ускуна ва мутахассис мавжуд бўлганда ўтказилади;
*** дори воситалари, тиббий буюм ва сарфлов воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган муассаса формуляри доирасида таъминланади (Соғлиқни сақлаш вазирининг «Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми ва дори воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида»ги 63-сонли буйруғида келтирилган дори воситалари ва тиббий буюмлар 1-иловага мувофиқ тақдим қилинади).
- Кафолатланган пакет доирасида оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми
Тиббий хизмат турлари |
Тиббий хизматлар кўлами |
Қабул ва консультациялар |
Туманлардаги оилавий поликлиникада: (Штат жадвали асосида туман ва шаҳар оилавий поликлиникалар мутахассислигида ўртасида фарқ борлиги учун ажратилган. Адлиянинг этирозига мувофиқ) Оилавий шифокор кўриги; Тор соха мутахассислари кўриги; Акушер-гинеколог; Стоматолог; Хирург. |
Шаҳарлардаги оилавий поликлиникада: (Штат жадвали асосида туман ва шаҳар оилавий поликлиникалар мутахассислигида ўртасида фарқ борлиги учун ажратилган. Адлиянинг этирозига мувофиқ) Оилавий шифокор кўриги; Тор соха мутахассислари кўриги; Акушер-гинеколог; Стоматолог; Хирург; Иммунолог; Инфекционист; Невролог; Отоларинголог; Офтальмолог; Кардиолог; Эндокринолог. |
|
Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникада: (Штат жадвали асосида туман ва шаҳар оилавий поликлиникалар мутахассислигида ўртасида фарқ борлиги учун ажратилган. Адлиянинг этирозига мувофиқ) Оилавий шифокор кўриги; Тор соха мутахассислари кўриги; Акушер-гинеколог; Стоматолог; Хирург; Иммунолог; Инфекционист; Невролог; Отоларинголог; Офтальмолог; Эндокринолог; Терапевт; Педиатр. |
|
Тиббий кўрсатмага кўра (уйида ётиб қолган) беморларга уйда кўрикларни амалга ошириш |
|
Профилактик тадбирлар |
Репродуктив саломатлик бўйича маслаҳат бериш ва контрацепция воситаларини тавсия қилиш |
Ҳомиладор аёллар антенатал кўриги ва патронажи |
|
Туғриқдан кейинги патронаж |
|
Чақалоқлар ва болалар патронажи |
|
Профилактик эмлашлар ва миллий тақвимига кўра болалар ўртасида эмлаш тадбирларини ўтказиш |
|
Саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб аҳолини профилактик кўрикдан (профилактик кўрик ва скрининг текширувлари, диспансер кузатуви, мақсадли патронаж) ўтказиш |
|
Соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тасвия ва маслаҳатлар бериш |
|
Умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ходимларини дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш |
|
Клиник лаборатор-диагностик текширувлар
|
Қоннинг умумий таҳлили; Қонда АЛТ, глюкоза,умумий билирубин, холестерин аниқлаш (тумандаги оилавий поликлиникада); Қонда АЛТ, АСТ, глюкоза,умумий билирубин, холестерин, мочевина, умумий оқсил, АСЛО, С-реактив оқсил, протромбин индекси, темир, қоннинг ивиш вақтини аниқлаш (шаҳардаги оилавий поликлиникаларда); Умумий сийдик таҳлили; Нажаснинг умумий таҳлили; Қин суртмасининг микроскопияси; Балғамнинг умумий таҳлили; РW га қон олиш; ОИВ га қон олиш. |
Инструментал-диагностик текширувлар |
Туманлардаги оилавий поликлиникада: (Штат жадвали асосида туман ва шаҳар оилавий поликлиникалар мутахассислигида ўртасида фарқ борлиги учун ажратилган. Адлиянинг этирозига мувофиқ) Антропометрия (бўй ва вазнни аниқлаш, бош, кўкрак, бел айланасини ўлчаш); Аускультация; Термометрия (тана ҳароратини ўлчаш); Электрокардиография ; Тонометрия (артериал қон босимини ўлчаш); Пикфлоуметрия*; Пульсоксиметрия; Отоскопия; Риноскопия; Офтальмоскопия; Кўриш қобилиятини ўлчаш (Снеллин жадвали); Ультратовуш текшируви*; Флюорография ва рентген текширувлари*. |
Шаҳарлардаги оилавий поликлиникада: (Штат жадвали асосида туман ва шаҳар оилавий поликлиникалар мутахассислигида ўртасида фарқ борлиги учун ажратилган. Адлиянинг этирозига мувофиқ) Антропометрия (бўй ва вазнни аниқлаш, бош, кўкрак, бел айланасини ўлчаш); Аускультация; Термометрия (тана ҳароратини ўлчаш); Электрокардиография; Тонометрия (артериал қон босимини ўлчаш); Пикфлоуметрия *; Пульсоксиметрия; Отоскопия; Риноскопия; Офтальмоскопия; Кўриш қобилиятини ўлчаш (Снеллин жадвали); Флюорография ва рентген текширувлар*; Ультратовуш текшируви*; ЭхоЭГ, ЭЭГ, РЭГ*; Эндоскопия*. |
|
Даволаш |
Хаётга хавф соладиган ҳолатларда тиббий ёрдам (жумладан, дори воситалари**); Иммобилизация (қотирувчи боғламлар, шина қўйиш); Вена ичига, мушак орасига, тери остига ва тери орасига инъекция қилиш; Физиотерапевтик муолажаларни амалга ошириш; Стоматологик ёрдам кўрсатиш (оғриқсизлантириш, пломба қўйиш, тиш экстракцияси ва абсцессни очиш). |
* муассасада тегишли ускуна ва мутахассис мавжуд бўлганда ўтказилади;
** дори воситалари, тиббий буюм ва сарфлов воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган муассаса формуляри доирасида таъминланади (Соғлиқни сақлаш вазирининг «Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми ва дори воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида»ги 63-сонли буйруғи 1-иловага мувофиқ тақдим қилинади).
- Кафолатланган пакет доирасида кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми
Тиббий хизмат турлари |
Тиббий хизматлар кўлами |
Қабул ва консультациялар |
Оила шифокори кўриги**; Оила шифокори йўлланмасига мувофиқ тор соҳа мутахассислари (кардиолог, отоларинголог, гематолог, эндокринолог, ревматолог, невролог, психиатр, дерматовенеролог, инфекционист, хирург, онколог, травматолог-ортопед, уролог офтальмолог, акушер-гинеколог, нарколог, терапевт, аллерголог, педиатр, гастроэнтеролог, пульмонолог, нефролог, невролог фтизиатр, иммунолог, болалар психоневрологи, логопед, стоматолог, ўсмирлаш шифокори, врачлик тиббий экспертиза (ВТЭ) шифокори ва бошқалар) томонидан беморлар кўриги ва маслаҳатлар (жумладан онлайн консультациялар). (Штат жадвали асосида) |
Профилактик тадбирлар |
Репродуктив саломатлик бўйича маслаҳат бериш ва контрацепция воситаларини тавсия қилиш; Ҳомиладор аёллар антенатал кўриги ва патронажи**; Туғруқдан кейинги патронаж**; Чақалоқлар ва болалар патронажи**; Профилактик эмлашлар ва миллий тақвимига кўра болалар ўртасида эмлаш тадбирларини ўтказиш**; Саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб аҳолини профилактик кўрикдан (профилактик кўрик ва скрининг текширувлари, диспансер кузатуви, мақсадли патронаж) ўтказиш; Соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тасвия ва маслаҳатлар бериш; Умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ходимларини дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш. |
Клиник лаборатор-диагностик текширувлар |
Қоннинг умумий таҳлили; Қонда АЛТ, АСТ, глюкоза, умумий билирубин, холестерин, мочевина, умумий оқсил, АСЛО, С-реактив оқсил, протромбин индекси, темир, кальций, сийдик кислотаси, қоннинг ивиш вақтини аниқлаш*; Умумий сийдик таҳлили; Нажаснинг умумий таҳлили; Балғамнинг умумий таҳлили; Қин суртмаси микроскопияси; Қонни Вассерман реакциясига (РW) га текшириш; ОИВ га қон олиш. |
Инструментал-диагностик текширувлар |
Антропометрия (бўй ва вазнни аниқлаш, бош, кўкрак, бел айланасини ўлчаш); Аускультация; Термометрия (тана ҳароратини ўлчаш); Тонометрия (артериал қон босимини ўлчаш); Отоскопия; Риноскопия; Офтальмоскопия; Кўриш қобилиятини ўлчаш (Снеллин жадвали); Пикфлоуметрия*; Пульсоксиметрия; Спирометрия; Аудиометрия; Велоэргометрия; Кольпоскопия; Электрокардиография (ЭКГ); Ультратовуш текшируви (УТТ); ЭхоЭГ;ЭЭГ, РЭГ*; Рентген текширувлари (флюрография); Гастрофибродуоденоскопия; Кўз тонометрияси (контактли, контактсиз). |
Даволаш |
Ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш; Иммобилизация (қотирувчи боғламлар, шина қўйиш); Хирург, гинеколог, оториноларинголог, уролог, офтальмолог ва бошқа мавжуд тор доирадаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган амбулатор муолажалар; Стоматологик ёрдам (оғриқсизлантириш, пломба қўйиш, тиш экстракцияси ва абсцессни очиш); Физиотерапия муолажалари*. |
* муассасада тегишли ускуна ва мутахассис мавжуд бўлганда ўтказилади;
** бириктирилган аҳоли мавжуд бўлганда ўтказилади.
- Кафолатланган пакет доирасида туман / шаҳар марказий шифохонасида кўрсатиладиган тиббий ёрдам хажми
Стационар тиббий ёрдам турлари |
Тиббий хизматлар кўлами |
Шошилинч ва тез тиббий ёрдам |
Шошилинч тиббий стационар ёрдам кўрсатиш учун клиник, биохимик лаборатор ва инструментал текширувлар ҳамда даволаш муолажаларини ўтказиш. Жумладан, шошилинч терапевтик, шошилинч педиатрик, шошилинч хирургик ва шошилинч гинекологик тиббий ёрдам. Туманлараро ташкил этилган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида қўшимча нейрохирургик, травматологик шошилинч тиббий ёрдам ва гемодиализ хизмати. Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар бўйича стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш. |
Туғруққа кўмаклашиш |
Шошилинч акушерлик ёрдами, туғруқ вақтида ва туғруқдан кейинги ёрдам, янги туғилган чақалоқлар парвариши, тиббий кўрсатмага асосан интенсив даволаш ва кузатув, вирусли гепатит В га қарши, БЦЖ билан эмлаш. ИЖК (ихтиёрий жарроҳлик контрацепцияси). Стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш. |
Терапия йўналиши (терапия, кардиология, неврология) |
Шифокор йўлланмасига асосан (БТСЁМга бириктирилган аҳолига оилавий шифокор йўлланмаси ва тор соҳа мутахассиси тавсиясига кўра) режали соматик терапевтик беморларни ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш*. Стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш **. |
Болалар касалликлари йўналиши |
Шифокор йўлланмасига асосан (БТСЁМга бириктирилган аҳолига оилавий шифокор йўлланмаси ва тор соҳа мутахассиси тавсиясига кўра) режали соматик бемор болаларни ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш*. Стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш.
|
Хирургия йўналиши (лор, урология, туманлараро нейрохирургия, травматология ва гемодиализ) |
Шифокор йўлланмасига асосан (БТСЁМга бириктирилган аҳолига оилавий шифокор йўлланмаси ва тор соҳа мутахассиси тавсиясига кўра) хирургик беморларни ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш*. Стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш **.
|
Юқумли касалликлар бўйича |
Юқумли касалликлар аниқланган беморларни алоҳидалаш, ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш*. Стационарда бўлиш даврида даволовчи парҳез таомлар билан таъминлаш. |
* Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт ва клиник баённомаларга асосан ўтказилади. Дори воситалари, тиббий буюм ва сарфлов воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган муассаса формуляри доирасида таъминланади (2021 йил
7 майда тасдиқланган Туман шаҳар тиббиёт бирлашмаси формуляри 2-иловага мувофиқ тақдим қилинади).
**Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 31-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
- Кафолатланган пакет доирасида ХОСПИСларда паллиатив ёрдамга муҳтож* фуқароларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми
Тиббий хизмат турлари |
Тиббий хизматлар кўлами |
Тиббий хизматлар ҳажми
|
Хосписга ётқизиш ва даволаш (шифо-ўрин билан таъминлаш) |
Зарур ҳажмда дори воситалари билан таъминлаш (наркотик, психотроп ва бошқа) |
|
Зарур ҳажмда тиббий буюмлар билан таъминлаш (инфузиялар ва трансфузиялар учун системалар, шприцлар) |
|
Ўрнатилган меъёрлар асосида овқатлантириш |
|
Психологик ёрдам |
|
Лаборатор текширувлар |
Клиник текширувлар; Биохимик текширувлар. |
Инструментал диагностика |
Электрокардиография; Рентгенография; Ультра товуш текшируви. |
* Онкологик ва бошқа юқумсиз касалликлар билан хасталанган ўта оғир босқичлардаги беморлар (ИВ-босқичдаги онкологик беморлар, ИВ-босқичдаги ОИТС беморлар, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар, инсультдан кейинги ҳолатлар)
- Кафолатланган пакет доирасида вилоят тиббиёт муассасаларида
кўрсатиладиган тиббий ёрдам хажми
Ўрин фондига эга вилоят тиббиёт муассасаларида стационар ёрдам |
|
1. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиали; 2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази; 3. Ҳудудий перинатал марказлар; 4. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси; 5. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали; 6. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали; 7. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари; 8. Вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери; 9. Вилоят наркология диспансерлари. |
Тиббий хизматлар кўлами |
Шошилинч ҳамда шифокор йўлланмасига асосан режали амбулатор ва стационар ёрдамни кўрсатиш учун диагностика, даволаш муолажаларини ва тиббий реабилитация ўтказиш*. |
|
Туғриқ муассасаларида туғриқ вақтида, туғриқдан кейинги ёрдам, янги туғилган чақалоқларни вирусли гепатит В га қарши, БЦЖ билан эмлаш; ИЖК (ихтиёрий жарроҳлик контрацепцияси)*. |
|
Юқумли касалликлар аниқланган беморларни алоҳидалаш, ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш*; Онкологик, сил, руҳий-асаб ва эндокринологик касалликларга чалинган ҳамда наркологик беморларни ташхислаш, даволаш ва тиббий реабилитация, паллиатив хизмат кўрсатиш*; Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар бўйича стационарда бўлиш даврида овқатланиш. |
|
Ўрин фондига эга бўлмаган вилоят тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам |
|
1.Вилоят скрининг маркази; 2.Вилоят репродуктив саломатлик маркази. |
Тиббий хизматлар кўлами |
Кўрсатмага ва оилавий шифокор йўлланмасига асосан маслаҳат бериш; тиббий-генетик маслаҳат бериш; тиббий (гипотериоз, фенилкетонурия) ва инструментал (УТТ) текширувлар ўтказиш. |
* Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт ва клиник баённомаларга ўтказилади.