2223
Распечатать
30 Дек 2020

Республикамиздаги тиббий таълим йўналишлари тўғрисида умумий маълумот

Республикамизда жами 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси (ОТМ) мавжуд, булар:

  1. Тошкент тиббиёт академияси
  2. Тошкент педиатрия тиббиёт институти
  3. Тошкент фармацевтика институти
  4. Тошкент давлат стоматология институти
  5. Андижон давлат тиббиёт институти
  6. Бухоро давлат тиббиёт институти
  7. Самарқанд давлат тиббиёт институти
  8. Қорақалпоғистон тиббиёт институти
  9. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
  10. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
  11. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали

Ушбу тиббиёт ОТМда жами 13 та йўналиш бўйича талабалар таҳсил олмоқда, булар:

- Даволаш иши;

- Педиатрия иши;

- Тиббий профилактика иши;

- Профессионал таълим (йўналишлар бўйича);

- Тиббий-биологик иш;

- Олий ҳамширалик иши;

- Стоматология (йўналишлар бўйича);

- Халқ табобати;

- Биотиббиёт муҳандислиги;

- Фармация (турлари бўйича);

- Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича);

- Биотехнология (тармоқлар бўйича);

- Саноат фармацияси (турлари бўйича).

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларида 60 дан ортиқ йўналишлар бўйича 2 йиллик ва 3 йиллик магистратура таълими мавжуд.

Шунингдек фақатгина тиббиёт ОТМ учун хос бўлган клиник ординатура таълим шакли ҳам мавжуд бўлиб, унда ҳам 55 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича тор мутахассислар тайёрланади.

 Тиббиёт ОТМдаги жами талабалар сони 11 мингдан ортиқни, магистратура талабалари сони 1500 нафарга яқинни ҳамда, клиник ординаторлар сони 4 мингдан ортиқни ташкил этади. 

 

Республикада бугунги кунда жами 47 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари мавжуд бўлиб, уларда жами 6 та йўналиш бўйича 3 йиллик ўқиш ташкил этилган, булар:

- ҳамширалик иши;

- фельдшер-акушерлик иши;

- тиббий-профилактика иши;

- фельдшер-лаборатория иши;

- стоматология иши;

- фармация.

Ушбу техникумларни имтиёзли тамомлаган талабалар, тиббиёт олий таълим муассасаларига 2-курсга суҳбат асосида қабул қилинишлари мумкин.

Шунингдек, республикамизда 28 та тиббиёт коллежлари мавжуд бўлиб, 7 та таълим йўналишлари бўйича 2 йиллик ўқиш ташкил этилган.

Жами талабалар сони жамоат саломатлиги техникумларида 23 мингдан ортиқни, тиббиёт коллежларида 13 мингдан ортиқни ташкил этади.

2223
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech