Танлов эндокринология, кардиология, гематология-трансплантология, дерматовенерология, аллергология, эпидемиология, травматология ва ортопедия йўналишлари бўйича хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларида малака ошириш ва қайта тайёрлаш учун 1-3 ойлик ўқув муддати билан ўтказилади.
Танлов Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2022 йил 15 сентябрь куни ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);
б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;
г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
ж) паспорт нусхаси;
з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.
Ушбу ҳужжатлар қуйидаги:
- эндокринология йўналиши бўйича Kholida.azimova@ssv.uz ;
- кардиология йўналиши бўйича cardiocenter@ssv.uz ;
- гематолог-трансплантолог ва врач-лаборант мутахассислари томонидан info.niigem@ssv.uz;
- дерматовенерология йўналиши бўйича ilxom.raximov.1975@mail.ru;
- аллергология йўналиши бўйича allergocenteruz@gmail.com ;
- эпидемиология йўналиши бўйича info.niiemiz@ssv.uz;
- травматология йўналиши бўйича Niito-tashkent@yandex.ru электрон манзилига юборилади.
Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36
Илова / Образец заявления