Давлат дастурлари

570
Распечатать
27 Май 2022

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва касб кўникмаларини оширишга юбориш учун жорий йилнинг 05 июнгача танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун куйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Ҳайъат раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза;
б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда қайта тайёрлаш ва малака ошириши зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;
г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
ж) паспорт нусхаси;
з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган давлат тиббиёт ташкилоти кадрлар бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари кадрлар бўлимига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан давлат тиббиёт ташкилотлари кадрларининг ҳужжатлари йўналишлар кесимида тегишли Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилади.
Танловда иштирок этувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 15 февралдаги 98-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориш учун танлов асосида танлаб олиш, шунингдек республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан таклиф этиладиган малакали хорижий тиббиёт мутахассисларининг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, Марказларнинг ишчи органи томонидан давлат тиббиёт ташкилотига аниқланган камчиликларни ва уларни бартараф этиш муддати кўрсатилган хабарнома юборилади.
Камчилик хабарномада белгиланган муддатда бартараф этилмаса номзод танловга қўйилмайди.


Мурожаат учун телефон: (0371) 239-48-36, (0371) 239-13-72, nadira.daminova@ssv.uz

570
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech