Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг офтальмология, тиббий радиология, эндокринология, кардиология, трансплантология, санитария-эпидемиология (вирусология, гигиена, микробиология ва бошқалар), фтизиатрия ва пульмонология, урология, шошилинч тиббий ёрдам, патологик анатомия, неврология, нейрохирургия, акушерлик ва гинекология, педиатрия, фармацевтика йўналишлари мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида
2023 йил 16 февраль куни ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);
б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;
г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
ж) паспорт нусхаси;
з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.
Ушбу ҳужжатлар қуйидаги:
трансплантология cs.75@mail.ru ва nefrologiya2019@mail.ru;
эндокринология Kholida.azimova@ssv.uz ;
кардиология cardiocenter@ssv.uz;
санитария-эпидемиология info.niiemiz@ssv.uz;
офтальмология eye-center@mail.ru, shirinkon@mail.ru;
фтизиатрия ва пульмонология resp.ftiz.ilmiy.m@ssv.uz;
урология rustamhasanov505@gmail.com;
шошилинч тиббий ёрдам uzmedicine@mail.ru;
патологик анатомия xudaynazarov.sobirjon@mail.ru,
нейрохирургия resp.neyroxir.ilm.m@ssv.uz;
неврология farruh.neyro@gmail.com;
акушерлик ва гинекология obs-gyn85@mail.ru;
педиатрия geller_svetlana@mail.ru, saodat.nigmanova@ssv.uz;
фармацевтика farmatsevt@pharmi.uz электрон манзилига юборилади.
Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36