Давлат дастурлари

154
Распечатать
06 Июн 2022

ЭЪЛОН!

Тошкент шаҳрида янги ташкил этилаётган Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида фаолият юритиш учун  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг онкология йўналиши мутахассисларини хорижий  мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.

Танлов Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2022 йил 15 июн куни ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза наъмунаси илова ықилинади);

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.

Ушбу ҳужжатлар қуйидаги Docziyaev1@gmail.com, Tenskiy06@mail.ru электрон манзилига юборилади.

 

Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36

154
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech