Давлат дастурлари

284
Распечатать
31 Янв 2023

ЭЪЛОН!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг психомоторика йўналиши мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.

Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2023 йил 16 февраль куни ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.


Ушбу ҳужжатлар izr2009@mail.ru электрон манзилига юборилади.

 

Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36

284
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech