Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетдан ажратилган марказлашган маблағлар ҳисобидан Давлат дастурлари доирасида тўғридан-тўғри харид қилиниши белгиланган дори воситалари, тиббий буюм ва жиҳозларни маҳаллийлаштириш мақсадида, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг имкониятлари бўйича маркетинг ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Барча фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иловада келтирилган дори воситалари, тиббий буюм ва жиҳозлар бўйича ўзларининг тижорат таклифларини ишлаб чиқариш қуввати ва энг арзон бир бирлик нархини кўрсатган ҳолда 2022 йилнинг 7 июнь кунига қадар қуйида белгиланган манзилга юборишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Манзил: Тошкент ш. Шайхонтоҳур т. Навоий кўчаси 4-уй.
Электрон почта: Info@ssv.uz.
Мурожаат учун масъул шахс: 71 239 49 29.