Тендерлар

31 Май 2022

Эълон! Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 12 апрель куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш ҳудудларда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган бўлиб, унга кўра бирламчи тиббиёт муассасалари учун талаб этиладиган 120 турдаги дори воситалари, тиббий буюмлар, сарфлов материаллари ва техникаларнинг бир қисмини жорий йилда фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан кафолатли харид қилиш йўли билан сотиб олиниши кўзда тутилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилда бирламчи тиббиёт муассасалари учун иловада келтирилган дори воситалари, тиббий буюмлар, сарфлов материаллари ва техникаларни харид қилиш мақсадида, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар бўйича маркетингини ўрганмоқда.

Барча фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг тижорат таклифларини ишлаб чиқариш қуввати ва энг арзон бир бирлик нархини кўрсатган ҳолда 2022 йилнинг 6 июнь кунига қадар қуйида белгиланган манзилга юборишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4-уй.

Электрон манзил: info@ssv.uz

Мурожаат учун масъул шахс: 71 229 49 19

462 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech