Тендерлар

07 Фев 2023

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ҳамда етказиб берувчи тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетдан ажратилган марказлашган маблағлар ҳисобидан Давлат дастурлари доирасида тўғридан-тўғри харид қилиниши белгиланган дори воситалари, тиббий буюм ва жиҳозларни маҳаллийлаштириш, шунингдек уч йиллик офсет шартномаларини тузиш мақсадида, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг имкониятлари бўйича маркетинг ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Барча фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар иловада келтирилган дори воситалари, тиббий буюм ва жиҳозлар бўйича ўзларининг тижорат таклифларини ишлаб чиқариш қуввати ва энг арзон бир бирлик нархини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки “O‘zmedimpeks” МЧЖга юборишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

 

Манзил: Тошкент ш. Шайхонтоҳур т. Навоий кўчаси 4-уй.

Электрон почта: Info@ssv.uz.

Мурожаат учун масъул шахс: Давлат харидлари бошқармаси мутахассиси Т.Қодиров 71 241 07 91.

 

“O‘zmedimpeks” МЧЖ:

Манзил: Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 32B uy.

Электрон почта: Info@uzmedimpex.uz.

Мурожаат учун масъул шахс: М.Тошкенбоева 71 268 55 54

 

203 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech