Тендерлар

07 Апр 2022

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатадиган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини шакллантириш бўйича

ОЧИҚ ТАНЛОВ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сонли қарорига мувофиқ нодавлат тиббиёт ташкилотлари кўз микрохирургияси, урология, кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказларида бажариладиган тиббий хизматларни имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга қайд этиб ўтилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бажариладиган тиббий хизматларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатадиган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини шакллантириш учун очиқ танлов эълон қилади.

Очиқ танловда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 18 ноябрда Адлия вазирлигида 3332-рақам билан рўйхатга олинган “Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи билан тасдиқланган талабларга мувофиқ бўлган барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар мувофиқ бўлган ҳамда кўз микрохирургияси, урология, кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказларида бажариладиган тиббий хизматларни кўрсатадиган нодавлат тиббиёт ташкилотлари 2022 йилнинг 25 апрелга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг info@SSV.uz электрон манзилига ўзлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим:

  1. Тиббий фаолиятга берилган лицензиянинг PDF шакли;
  2. Нодавлат тиббиёт ташкилоти билан алоқа қилиш учун телефон рақам;
  3. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатмоқчи бўлган тиббий хизмат турлари.

 

 

Очиқ танлов асосида шакллантирилган рўйхат Давлат тиббий суғурта жамғармасига тақдим этилади.

Давлат тиббий суғурта жамғармаси ушбу рўйхатдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан тегишли мазмундаги шартномани имзолаши учун манба (база) сифатида фойдаланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилоти билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тегишли шартнома имзоланишидан олдин Давлат тиббий суғурта жамғармаси ходимлари томонидан ушбу нодавлат тиббиёт ташкилоти тасдиқланган талабларга мувофиқ эканлиги ўрганилади.

1325 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech