Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзР ССВ) тиббиёт ташкилотлари учун аккредитация стандартларини ишлаб чиқувчисини аниқлаш учун танлов савдоларини эълон қилади.
Танловнинг якуний қиймати 70 000 000,00 сўмни (етмиш миллион) ташкил этади.
Танлов ўтказиш манзили ва жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 4, Тел. +99871 241-10-67, +99871 241-82-40;
Танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар, шу жумладан "Танлов қатнашчилари учун кўрсатмалар" га мувофиқ белгиланган талабларга жавоб берадиган кичик бизнес субъэктлари иштирок этишлари мумкин. Қуйидаги юридик шахслар бундан мустасно:
малака танлаш учун зарур ҳужжатлар тўпламини ўз вақтида топширмаганлар;
қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида;
"Буюртмачи" билан суд ёки арбитраж судлашув ҳолатида бўлганда; виждонсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган бўлса;
илгари тузилган шартномалар бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик;
эълон берилишидан 6 ойдан кам муддатда ташкил этилган ташкилотлар;
имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва/ёки молиявий операцияларни амалга оширишда маълумотни ошкор қилиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган (оффшор зоналар) давлатлар ёки ҳудудларда рўйхатдан ўтган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлган ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан аълоқа учун маълумотлар: Тел.: +99871 241-10-67, +99871 241-82-40.
e-mail: farkhod.rakhimkulov@ssv.uz.
Таклифлар 2021 йил 30 июлда Тошкент вақти билан соат 12-00 да ёпиқ конвертда танлов манзили ва жойи бўйича топширилиши лозим.