Тендерлар

23 Июн 2021

Сирдарё вилояти перинатал марказининг бўш турган собиқ гинекология бўлими биноси ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни аниқлаш учун тендер эълони.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарё вилояти перинатал марказининг бўш турган собиқ гинекология бўлими биноси ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни аниқлаш учун тендер эълон қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига биноан ушбу ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзоланадиган хусусий шерикни танлаш мақсадида “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ги Қонун талабларига мувофиқ тендер ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий компанияларни Сирдарё вилояти перинатал марказининг бўш турган собиқ гинекология бўлими биноси ўрнида тиббий хизматларни ташкил этиш, реконструкция қилиш, молиялаштириш, бошқариш ва хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун тендер савдосига таклиф қилади.

ДХШ лойиҳасининг қисқача тавсифи: ДХШ тўғрисида битим шартларига мувофиқ, бинони реконструкция қилиш, жиҳозлаш, молиялаштириш ва 10 (ўн) йил давомида тиббий хизматларни ташкил этиш. ДХШ лойиҳасини молиялаштириш хусусий шерик ҳисобидан амалга оширилади. ДХШ лойиҳаси доирасида давлат томонидан кафолатланган беморлар сони назарда тутилмаган.

Давлат шериги: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ДХШ лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудуд: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 25-уйда жойлашган Сирдарё вилояти перинатал марказининг бўш турган собиқ гинекология бўлими биноси.

Тендер таклифларини юбориш манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Давлат шериги билан боғланиш учун масъул шахс: Мингбаев Зоиржон Рахимович, + 998-71-239-46-43, + 998-71-241-86-13, info@ssv.uz

Тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 9 август Тошкент вақти билан соат 17-00 гача.

459 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech